0% га катталаштириш
0% га катталаштириш
2025 йил 11 ноябрь, соат 10:00
Т/р | Йўналиш рақами | Йўналиш номи | Йўналиш тури
1 | 166 М | Тузел 3-мавзеси — Машинасозлар метроси | Йўналишли такси йўналиши
Тошкент шаҳар ҳудудидаги йўналишли такси йўналишини бириктириш бўйича электрон тарзда ОЧИҚ ТЕНДЕР ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарори («Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида») талабларига мувофиқ шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарларaro ва халқаро йўловчи ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фаќат электрон ахборот тизими орқали ўтказилади.
Тендерда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси худудида рўйхатдан ўтган, автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташувларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга ҳамда электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтган юридик шахслар иштирок этиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 738-сон қарори билан тасдиқланган «Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ:
Тендерда қатнашиш учун таклифлар талабгорлар томонидан e-tender.uztrans.uz ахборот тизими орқали тақдим этилади;
Бир хил автотранспорт воситаси бир вақтнинг ўзида бир нечта якунланмаган лотларга ҳамда амалдаги шартномага мувофиқ бириктирилган йўналиш учун тендер таклифи сифатида тизимга киритилмайди (истисно: шартнома муддати тугашига 60 кун ёки ундан кам қолган бўлса, ушбу ТСлар тизимга киритилиши мумкин).
Талабгор тендер таклифини тақдим этиши учун тендерни ташкил этиш (оммавий ахборот воситаларида эълон бериш харажатлари ҳам шулар жумласидан) харажатларини қоплаш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида тўловни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳисоб рақамига (АТБ «Ипотека банк» Чилонзор бўлими, ҳ/р 4014108604262773422967279, банк коди 00997, СТИР 202811527) ўтказади ва сўнг таклифини e-tender.uztrans.uz орқали жўнатади.
Белгиланган муддатдан кейин келиб тушган таклифлар қабул қилинмайди, ҳамда тақдим этилгандан кейин таяғирлашга йўл қўйилмайди.
Қатнашчилар таклифлари ахборот тизими орқали автоматик тарзда баҳоланади.
Ташкилотчи ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси.
Маълумот учун телефон: (+99871) 202-05-01 (308).
