0% га катталаштириш
0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги “Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-111-сонли ҳамда 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-59-сон қарорларига асосан алоҳида автобус йўлакларини ташкил этиш орқали жамоат транспорти устуворлигини таъминлаш белгиланган. Шунга кўра, чорраҳалар ўтказувчанлигини ошириш мақсадида Ш.Руставели кўчасида реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.
Тошкент кўчалари бўйлаб тунги соат 22:00 дан тонги соат 06:00 гача тунги автобуслар ҳаракатланиши режалаштирилмоқда. Автобуслар қизил рангда бўлиши таклиф қилинмоқда. Йўналишлар автовокзал, темир йўл вокзаллари, аэропорт, шифохоналар ҳамда янги ташкил қилинаётган туризм кўчалари орқали ҳаракатланиши белгиланди.
