0% га катталаштириш
0% га катталаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сонли қарорида: йўналишларининг ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини аниқлаш ҳокимликлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент Шаҳар транспорт бошқармалари томонидан тасдиқланадиган манфаатдор ташкилотлар (транспорт, йўл, коммунал ва бошқа), шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакилларидан иборат комиссиялар томонидан амалга оширилиши ва 2-илова 68-бандига асосан шаҳарларда умумий узунлигига кўра бир-бирини 50 фоиздан кўп бўлган масофа оралиғида такрорловчи автобус билан йўналишли такси йўналишлари очилишига йўл қўйилмаслиги ҳамда шаҳар жамоат транспорти йўналишини ташкил этишда йўналиш масофаси шаҳар ҳудудидан кўпи билан 2 кмдан ортиқ чиқмаслиги белгилаб қўйилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”даги 172-сонли қарорига, 1-илова “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 183-банди (4-хатбоши)да Қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда тегишли мансабдор ва бошқа шахслар томонидан ДЙҲХХ билан йўналишли транспорт воситалари йўналишлари ва бекатларининг жойлашиши белгиланган тартибда келишилиши шартлиги белгилаб қўйилган.
