Транспорт ташувларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғининг асосий лавозим вазифа ва функциялари
1. Стратегик ривожлантириш
1.1. Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини 2030-йилгача ривожлантириш концепциясини ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ амалга ошириш.
1.2. Жамоат транспорти тизимини барча турларини узвий боғлаган ҳолда комплекс ривожлантириш, аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини камида икки баробарга ошириш.
1.3. Жамоат транспорти соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва амалий таклифлар киритиш.
2. Транспорт тармоғини оптималлаштириш
2.1. Жамоат транспорти ҳаракат таркибини замонавий, экологик тоза автобуслар, жумладан электробуслар билан янгилаш чораларини кўриш.
2.2. Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш йўналишлари тармоғини тартибга солиш ва мақбул ҳолга келтириш.
2.3. Йўналишли такси фаолиятини мувофиқлаштириш, шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларини очиш, ўзгартириш ёки ёпиш жараёнларини ташкил этиш.
2.4. Йўловчи оқимидан келиб чиқиб, метро, трамвай, автобус, микроавтобус ва йўналишсиз таксилarning зарур миқдорини белгилаш.
2.5. “Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти ҳаракатини ташкил этиш” режасини ишлаб чиқиш ва тегишли ўзгартишлар киритиш.
3. Ташувчилар фаолиятини ташкил этиш
3.1. Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи транспорт корхоналари ишини ташкил этиш.
3.2. Ташувчилар билан биргаликда йўналишларда мақбул жадваллар, ҳужжатлар ва йўналиш чизмалари тайёрлаб, Бош бошқарма раҳбариятига тасдиқ учун киритиш.
3.3. Йўллар реконструкцияси, автошоҳбекатлар кўчирилиши, янги иншоотлар қурилиши ёки йўловчи оқимларининг ўзгариши билан боғлиқ ҳолда йўналиш тармоғини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
3.4. Ҳаракат тартиби, жадваллар ва хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини, ҳайдовчилар меҳнат ва дам олиш режими назоратини диспетчерлик орқали амалга ошириш.
4. Мониторинг ва хавфсизлик
4.1. Йўналишлардаги йўллар, светофорлар ва йўл белгиларини кузатиш.
4.2. Йўл-транспорт ҳодисалари ёки тиқилишларнинг олдини олиш мақсадида ваколатли ташкилотларга таклифлар киритиш.
4.3. Аҳолининг транспорт хавфсизлиги ва қулайлигини оширишга қаратилган чоралар кўриш.
5. Мурожаатлар ва ҳужжат айланмаси
5.1. Юридик ва жисмоний шахслардан келган ариза, таклиф ва шикоятларни кўриб чиқиш, тегишли таклифлар киритиш.
5.2. Шаҳар йўловчи транспортида айрим фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномалар бўйича тушунтиришлар бериш.
5.3. Бепул юриш ҳуқуқига оид мурожаатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш.
6. Лицензиялаш ва меъёрий ишлар
6.1. Автомобиль транспортида йўловчи ва юк ташиш фаолиятини шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда лицензиялаш бўйича аризаларни кўриб чиқиш.
6.2. Бўлим фаолияти доирасидаги низом ва йўриқномаларга ўзгартиш киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.