Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-05-00 (204)

Кўп бериладиган саволлар

Чиптангизда перрон рақами ва автобус давлат рақами кўрсатилади. Aвтовокзалдаги перронларнинг ҳар бирида белги бор, унга кўра керакли автобусингизни осонгина топишингиз мумкин.

Бепул чипта 5 ёшгача бўлган болалар учун тақдим этилади. Сизда боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва ота-онанинг болани олиб чиқиб кетиш учун розилигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак.

Бу сиз танлаган тарифга, шунингдек, қанча муддат аввал чипта брон қилинаётганига боғлиқ. Брон амал қилинишининг аниқ вақти ва унинг давомийлиги ҳақидаги маълумотни чипта сотиш кассаларидан олишингиз мумкин.

Ҳа, ва жуда осон. Сиз Узавтотранс кассаларига мурожаат қилишингиз, исм-шарифингизни ва рейсингизни ёки чиптанинг рақамини кўрсатишингиз керак ва у олдингизда тиклаб берилади.

- Ҳа, йўқотилган чиптани тиклашда бўлгани каби, Узавтотранс кассаларига мурожаат қилишингиз керак, у ерда пул қайтариб берилади. Автобусга чиқмаганингизда айбингиз бўлмаса, чипта нархи сизга ҳеч қандай жарима солмасдан қайтариб берилади.

- Бу мумкин. Aсосий шарт - ҳайвонни багажда ташиш. Уй ҳайвонингиз саёҳат давомида бошқа йўловчиларга ва ҳайдовчига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилинг.

- Aгар юкингизни топа олмасангиз, аниқ маълумот учун УзAвтоТранс диспетчерлик хизматига мурожаат қилишингиз ёки қўнғироқларни қабул қилиш марказига қўнғироқ қилишингиз керак.

- Халқаро рейс чиптасини сотиб олиш учун автовокзал кассасига мурожаат қилишингиз керак. Паспортингизни олиб келишни унутманг.

- Сиз авиакомпания сайтидаги «Онлайн табло» бўлимига мурожаат қилган ҳолда рейсингизнинг терминалини аниқлаб олишингиз мумкин. Шунингдек, аэропортга келиб, зарурий маълумотларни учиш залидаги таблодан ҳам билишингиз мумкин.

- Жадвалда кўрсатилган ва чипта сотиб олаётганингизда сизга, балки, маълум қилинган самолёт тури техник ёки амалий сабабларга кўра ўзгартирилиши мумкин. Рейсингиз учун айнан қандай ҳаво кемаси тайёрланаётганини билиш учун рейсингизга йўловчилар ва юкларни рўйхатга олаётган авиакомпания ходимига мурожаат қилишингиз зарур бўлади.

- Кўпгина мамлакатларда паспорт амал қилиш муддатига махсус талаблар мавжуд. Кўпинча паспортингиз амал қилиш муддати саёҳатингиз давомийлиги муддатидан анча узун бўлади. Бу талаблар сиз фуқароси бўлган мамлакат ва бошқа омилларга кўра фарқ қилиши мумкин. Илтимос, саёҳатингиз давомида борадиган барча мамлакатлар учун паспорт ва виза талаблари билан танишиб чиқинг ва паспортингиз амал қилиш муддати бутун саёҳатингиз учун яроқлилигига ишонч ҳосил қилинг.

- Бепул ташиладиган юк меъёрига қуйидагилар киритилмайди:
- аёллар сумкаси, эркаклар портфели ёки қоғоз солинадиган папка;
- фотоаппарат, видеокамера;
- парвоз вақтида ўқиладиган босма нашрлар;
- оғирлиги 2 кг дан ошмайдиган ихчам компьютер;
- чақалоқ учун озиқ-овқат ва болалар учун йўл бешиги;
- соябон ёки ҳасса;
- пальто, плаш ёки бошқа устки кийим;
- қалин жун рўмол;
- қўлтиқтаёқ (агар у парвоз давомида йўловчига керак бўлса);
- оғирлиги 5 кг дан ва ўлчами ени, бўйи, баландлигини жамлаганда 115 см дан ошмаган,
Duty Free дўконидан сотиб олинган битта сумкадаги харидлар.

- Баъзи мамлакатлар саёҳатгача олиниши керак бўлган кириш ёки транзит визаларини талаб қилади. Сиз боришни режалаштирган ёки транзит парвозларингизда борадиган ёки маълум муддат давомида қоладиган мамлакатингиз элчихонасининг виза/консуллик бўлими билан боғланишингизни тавсия қиламиз. Кўплаб мамлакатлар ўзларининг расмий веб-сайтларида виза тартиби/виза олиш ҳақидаги маълумотларни жойлайдилар, шунингдек, зарурий маълумотни авиачипта брон қилишда агентингиздан ҳам билиб олишингиз мумкин. Зарурий виза ва белгиларнинг борлиги борасидаги масъулият тўлиқ йўловчиларда бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16-центабрдаги “Шаҳар йўловчилар транспортида айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 507-сонли қарорини   4-банд, а) кичик бандида шаҳар йўловчилар транспортида айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталари берилиши Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16-центабрдаги “Шаҳар йўловчилар транспортида айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 507-сон қарорида Ўзбекистон Республикасининг «Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ қуйидаги тоифадаги фуқароларга шаҳар йўловчилар транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилган бўлиб, улар қуйидагилардир:

1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;

1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг И гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;

1941-1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;

Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;

Ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар, ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;

“Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар;

Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар, ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар;

Кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс учун сақлаб қолинган.

Шунингдек, шаҳар йўловчилар транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилган фуқаролар my.gov.uz. сайти орқали ариза йўлашингиз мумкинлигими маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги “Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 636-сонли қарорига кўра Давлат хизматлари кўрсатиш тартибида давлат хизматлари марказлари ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали  my.gov.uz орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Бошқармага мурожаат қолдирган ҳолда қуйидаги тартибда кўриб чиқилади Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 336-сонли қарорида Транспорт вазирлигининг худудий бошқармалари ваколатига йўловчилар йўналишларидаги тўхташ бекатларини хатловдан ўтказиш ҳамда тўхташ бекатларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш юзасидан таклифлар киритиш юклатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 72-сонли қарорининг 29-боб 183-бандида йўналишли транспорт воситалари йўналишлари ва бекатларининг жойлашиш манзилини ДЙҲХХ билан белгиланган тартибда келишилиши белгилаб қўйилган. Мурожаатингиз 15 иш куни мобайнида кўриб чиқилади ва тегишли тартибда жавоб берилади.