0% га катталаштириш
0% га катталаштириш
Соғлом ҳаёт – соғлом фикр, билим ва кўникмадан бошланади
Бугунги кунда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, фуқароларнинг тиббий ва овқатланиш маданиятини юксалтириш нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё ҳамжамияти олдида турган долзарб масаладир. Бунда санитария ва гигиена қоидалари, оқилона овқатланиш тарзига риоя этишга доир профилактика тадбирларини ишлаб чиқиш, меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида овқатланиш маданияти, жисмоний фаолликни тарғиб этиш муҳим аҳамият касб этади. Жисмоний тарбия ва гимнастика билан мунтазам шуғулланиш ҳар бир кишининг кундалик ҳаёт тарзига айланиши керак.

