Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-05-00 (204)

Бошқарманинг расмий веб-сайтига жойлаштириш мажбурий бўлган ахборотлар рўйхати

  Бош бошқарманинг  расмий веб-сайтларига қуйидаги ахборотлар жойлаштирилади:
  1. Бошқарманинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

  2. Бошқарманинг фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек уларнинг ижро этилиши тўғрисидаги маълумотлар;

  3. Бошқарма томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий, норматив ва бошқа ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш,   шунингдек ушбу ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги маълумотлар;

  4. Бошқарма томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар,   учрашувлар,   матбуот конференсиялари,   брифинглар,   семинарлар,   давра суҳбатлари ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;

  5. Бошқарма фаолияти соҳасига тааллуқли бўлган тармоқнинг (ҳудуднинг) ҳолатини ва унинг ривожланиш суръатини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар ҳақидаги, шу жумладан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;

  6. Бошқарма  томонидан ўтказиладиган (ташкил этиладиган) очиқ танловлар (тендерлар) тўғрисидаги маълумотлар;

  7. Бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва бўш иш ўринларини эгаллаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;

  8. Бошқарманинг раҳбарлари тўғрисидаги маълумотнома тарзидаги ахборот (фуқароларни қабул қилиш кунлари ва ҳоказо) ;

  9. Бошқарманинг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар,   уларнинг телефон рақамлари ҳамда почта манзиллари,   электрон почта манзиллари,   маълумот хизмати ва ишонч телефонларининг рақамлари,   жамоат транспортининг қатнов йўллари,   тўхташ жойларининг номлари ва йўналиш рақамлари;

  10. Бошқарма томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларининг рўйхати;

  11. Ариза, таклиф ва шикоятларни қабул қилиш тартиби тўғрисида ахборот.