Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-05-00 (204)

Умумий маълумотлар

Бугунги кунда бошқармада аёллар ва эркаклар учун барча меҳнат шароитлари яратилган, улар тенг ҳуқуқ ва имкониятлардан фойдаланмоқда.

Бошқармада ишга қабул қилишда эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқларини кафолатлайди. Бошқармада жами 27 нафар ходим меҳнат қилади, шундан 8 нафари (29.6 фоиз) аёллар, 19 нафари (70.37 фоиз) эркаклардир.

Тенг имкониятлар яратилган. Транспорт вазирининг 2021 йил 1 апрелдаги 69-сон буйруғи билан Кадрларни танлаш, ходимларни бошқа лавозимга ўтказиш тизими тўғрисидаги низом, шунингдек, 2023 йил 2 августдаги 137-сонли буйруғи билан Кадрлар танлаш, ходимларни бошқа лавозимга ўтказиш тизими тўғрисидаги низом тасдиқланган. Очиқ мустақил танлов асосида кадрларни танлаш жараёни, унинг асосида ишга қабул қилишнинг шаффофлиги таъминланади.

Хусусан, ҳомиладор аёллар ва боласи бор аёлларни ишга жойлаштириш кафолатлари, аёлларга йиллик таътил, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари тартибини белгилашда бериладиган имтиёзлар, ҳомиладор ва болали аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш сўзсиз қўлланилади.

Транспорт тизимида меҳнат қонунчилигига риоя қилиш, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси ҳолатини аниқлаш ва баҳолаш бўйича тизимли аноним сўров ўтказиш амалиёти йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, ходимлар кун давомида ўз фаолиятини тўғри режалаштириши учун вақтни бошқаришнинг янги замонавий моделларидан фойдаланиш тарғиб қилинмоқда.

Айни пайтда бошқармада иш ходимларни бошқариш бўйича замонавий тизим -КПИ асосида ташкил этилиб, ҳар бир ходимнинг фаолияти индивидуал равишда баҳоланмоқда. Бу ўз навбатида иш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади.