0% га катталаштириш
0% га катталаштириш
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан 2025-йил 9-июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқ ижроси доирасида Тошкент вилоятининг барча ҳудудларини пойтахт билан боғлаш бўйича амалий ишлар давом этмоқда. Шу муносабат билан 2025-йил 12-октябрдан бошлаб янги 197-сонли автобус йўналиши ишга туширилди.
Йўналиш: Ўзбекистон меҳмонхонаси бекати — Янги Тошкент бекати
Автобуслар: 8 та, 9,5 метрли, ўрта сиғимли замонавий оқ рангли Yutong автобуслари
Ҳаракат вақти: 05:30 — 22:50
