0% га катталаштириш
0% га катталаштириш
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан 2025-йил 9-июл куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқ ижроси доирасида Тошкент вилоятининг ёндош ҳудудларини пойтахт билан боғлаш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.
Шу муносабат билан 2025-йил 15-ноябрдан янги 194-сонли автобус йўналиши ишга туширилади.
Йўналиш: Тошкент шаҳри, Жанубий вокзал — Тошкент вилояти, Ниёзбоши маҳалласи
Йўналишда Mercedes-Benz LF автобуслари хизмат кўрсатади.
⏰ Ҳаракат вақти:
– Иш кунлари: 05:30 — 23:10 (11 та автобус)
– Шанба: 05:30 — 22:25 (10 та автобус)
– Якшанба: 06:07 — 22:02 (9 та автобус)
Ҳурмат билан,
Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси
