Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-05-00 (204)

Тошкентга киришда автомобилдан жамоат транспортига ўтиш орқали ҳаракатланиш муҳитини яхшилаш.

Чоп этиш Саҳифани улашиш
17.12.2025 115 Yangiliklar

    Тошкент шаҳрига ҳар куни кириб келаётган катта миқдордаги автотранспорт воситаларини ҳисобга олган ҳолда, тирбандлик муаммоларини ҳал этиш ҳамда пойтахтдаги транспорт оқимини тартибга солиш бўйича муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Бугунги кунда ҳар куни 300 мингга яқин автотранспорт воситаси шаҳар атрофидан пойтахт ҳудудига кириб келади. Бу эса, айниқса, куннинг тиғиз вақтларида марказий кўчаларда тирбандликларнинг сезиларли даражада ошишига сабаб бўлмоқда.

     Ушбу ҳолат ҳаракатланиш муҳитига салбий таъсир кўрсатиб, фуқароларнинг вақти йўқотилиши, қолаверса экологик вазиятнинг оғирлашишига олиб келмоқда.

    Пойтахтга кириш нуқталарида – шаҳар чегараларига яқин ҳудудларда – замонавий ва қулай тураргоҳлар ташкил этилишидан асосий мақсад, шаҳар атрофидан келаётган ҳайдовчилар  истакларига кўра автотранспорт воситаларини мазкур тураргоҳларда қолдириши ва манзилларига тезкор ва хавфсиз жамоат транспорти (метро, автобус) орқали етиб олиши имкониятини яратишдан иборат.

    Ушбу тураргоҳлар фақат қўшимча ихтиёрий қулайлик бўлиб, ҳайдовчилар ўз истагига кўра автомобилни қолдириб, жамоат транспортидан фойдаланиши мумкин.

   Мазкур тизим тирбандликларни камайтиришга қаратилган бўлиб, мажбурий чора эмас, балки меҳмонлар учун транспорт танловини кенгайтирувчи самарали механизмдир.         Тураргоҳлар шаҳарга кириш ёки автомобиль ҳаракатини чеклашни назарда тутмайди.