Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-05-00 (204)

Тошкент шаҳар ҳудудидаги йўналишли такси йўналишини бириктириш бўйича электрон тарзда ОЧИҚ ТЕНДЕР ЎТКАЗИЛАДИ

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.02.2026 80 Yangiliklar

Э Ъ Л О Н !

2026 йил 3 март соат 12:00

 

T/р

Йўналиш рақами

Йўналиш номи

Йўналиш тури

1

88 M

Мажнунтол махалласи-Олой бозори

йўналишли такси йўналиши

 


Тошкент шаҳар ҳудудидаги йўналишли такси йўналишини бириктириш бўйича электрон тарзда
ОЧИҚ ТЕНДЕР ЎТКАЗИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Автомобил транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 738-сонли қарори талабларига мувофиқ шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон ахборот тизими орқали ўтказилади.

Тендерда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган, автомобил транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияга эга ҳамда электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли қарори билан тасдиқланган“Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ”га мувофиқ:

– тендерда қатнашиш учун таклифлар талабгорлар томонидан ахборот тизими (e-tender.uztrans.uz) орқали тақдим этилади;

– айни бир автотранспорт воситасининг бир вақтнинг ўзида бир нечта тугалланмаган лотларга ҳамда амалдаги шартномага мувофиқ йўналишга бириктирилган автотранспорт воситалари тендер таклифи сифатида ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилмайди
(шартноманинг амал қилиш муддати тугашига олтмиш ва ундан кам кун қолган ҳоллар бундан мустасно).

Талабгор тендер таклифини тақдим этиш учун тендерни ташкил этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида эълон бериш харажатларини қоплаш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида тўловни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳисоб рақамига ўтказиши ҳамда тендер таклифини ахборот тизими орқали тақдим этиши лозим.

Тендер таклифлари белгиланган муддат тугагандан сўнг қабул қилинмайди. Тендер таклифлари тақдим этилгандан кейин уларга ўзгартириш киритишга йўл қўйилмайди.

Тендер бўйича келиб тушган таклифлар ахборот тизими орқали автоматик тарзда баҳоланади.

Тендерни ташкил этувчи ваколатли орган:
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси.

Маълумот учун телефон:
(+998 71) 202-05-01 (311)