Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-05-00 (204)

ЭЪЛОН! Ҳурматли йўловчилар!

Чоп этиш Саҳифани улашиш
16.10.2025 155 Yangiliklar

 

Аввал хабар берилганидек (https://t.me/toshdeptransport/7363), 2025-йил 21-сентябрдан бошлаб Бектемир кўчаси ва Катта ҳалқа йўли кесишмаси ҳудудида йўл иншооти қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур ишлар давомида айрим автобус йўналишлари ҳаракати вақтинчалик айланма йўллар орқали амалга оширилмоқда. Бироқ Бектемир кўчасидаги ва кесишма ҳудудидаги транспорт тирбандликлари сабабли айрим йўналишларда автобуслар ҳаракати оралиғи узайган.

Шу муносабат билан, йўловчиларни узлуксиз ташиш ва ҳаракат оралиғини таъминлаш мақсадида, 2025-йил 17-октябрдан бошлаб
➡️ 68-сонли “Food City савдо маркази — Чорсу савдо маркази” автобус йўналиши қисқартирилади.
Эндиликда йўналиш “Қўйлиқ деҳқон бозори — Чорсу савдо маркази” йўналиши бўйича қатнайди.

ℹ️ Маълумот учун: ҳозирда Қўйлиқ бозори — Food City участкасида 39-, 45-, 93- ва 128-сонли автобус йўналишлари ҳаракатланмоқда. Ушбу йўналишларда жами 48 та автобус йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.