Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-05-00 (204)

Коррупцияга қарши курашиш

РЕГЛАМЕНТ

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг коррупцияга оид ҳаракатлар тўғрисида ахборот бериш учун алоқа каналлари орқали келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва қайта ишлаш тартиби ҳақида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва тегишли таъсир чораларини кўришга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

2. Ушбу Регламент коррупцияга оид ҳаракатлар ҳақида ахборот бериш учун алоқа каналлари ишлашининг асосий тамойилларини, шунингдек, хабарларни қабул қилиш, уларни рўйхатдан ўтказиш ва келиб тушган хабарларга муносабат билдириш тартибини белгилайди.

3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

4. Транспорт вазирлиги алоқа каналлари ишини қуйидаги тамойиллар асосида ташкил этади: фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш; махфийлик ва хавфсизлик (хабарлар ваколатсиз шахсларга ошкор этилмайди; агар мурожаатчи ўз хабарини ўз хоҳиши ёки эҳтиётсизлиги туфайли ошкор этса — махфийлик учун жавобгарлик юзага келмайди); қонунийлик; келиб тушган барча хабарларни ўрганиш; мурожаатчини таъқиб қилмаслик; мажбурий қайта алоқа (аноним бўлмаса); тасдиқланганда таъсир чораларини қўллаш мажбурийлиги.


2-боб. Коррупцияга оид ҳаракатлар ҳақида ахборот бериш учун алоқа каналлари

5. Хабар қуйидаги каналлар орқали юборилиши мумкин: «1167» Call-center; Telegram-канал @MintransAntikor_bot; Транспорт вазирлигига шахсан мурожаат; расмий веб-сайт https://mintrans.uz/ даги шакл ёки info@mintrans.uz электрон почтаси; тизим ташкилот ва корхоналари ходимлари ҳамда девонхона телефонлари; раҳбар ёки бевосита ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (фаќат тизим ходимлари учун); бошқа каналлар.

6. Келиб тушган барча хабарлар ушбу Регламентда назарда тутилган ҳоллардан ташқари қабул қилинади, рўйхатга олинади ва кўриб чиқилади.

7. Алоқа каналларида хабарларни қабул қилаётган ваколатли ходим: мурожаатчига @MintransAntikor_bot га мурожаат қилишни тавсия этади; мурожаатчи билан боғланишнинг имконсизлиги жавоб берилишини чеклаши мумкинлигини маълум қилади; қўшимча маълумотлар бўлмаса, хабар тўлиқ ва ҳар томонлама ўрганилмаслиги мумкинлигини маълум қилади; агар мурожаатчи арзидан воз кечса ҳам — хабарни белгиланган тартибда қабул қилади.

8. Тизимдаги алоҳида ишонч тармоқ/телефонлари орқали келган хабар бир иш куни ичида Транспорт соҳасида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш бўлимига юборилади ва мазкур бўлим ходими томонидан 1-иловага мувофиқ шаклда Кaррупцияга оид ҳаракатлар ҳақидаги хабарларни қабул қилиш реестрида 1 соат ичида рўйхатга олинади.


3-боб. Хабарларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш (умумий тартиб)

9. Хабарни қабул қилаётган ходим имкони борича қуйидагиларни аниқлайди: мувофиқ ташкилот/таркибий тузилма; ҳуқуқбузарлик содир этилган/этилаётган/этилиши мумкин бўлган вақт даври ва мунтазамлиги; қисқача тавсиф (фактлар ва ҳолатлар, ўхшашликлар, эҳтимолий сабаблар); гумон қилинувчи/дахлдор шахсларнинг лавозими ва Ф.И.Ш.; маълумотга эга ва тасдиқлаши мумкин бўлган ходимлар тўғрисидаги маълумот; мурожаатчининг Ф.И.Ш. ҳамда алоқа маълумотлари (ихтиёрий).


4-боб. “Call-center” («1167») орқали қабул қилиш ва рўйхатга олиш

10. «1167» орқали қабул қилиш ва қайта ишлаш тартиби Вазир буйруғи билан белгиланади.
11. Агар мурожаатчида фотосуратлар, ҳужжатлар, аудио/видеоёзувлар каби қўшимча материаллар бўлса, оператор уларни тақдим этиш учун @MintransAntikor_bot ёки info@mintrans.uz каналларини кўрсатади ва тақдим этилган ахборот махфийлигини маълум қилади.
12. Хабар релевант бўлса, оператор mf.ijro.uz тизимида тўифани белгилайди ва ижрочи сифатида юқоридаги бўлимни тайинлайди.
13. Бўлим ходими mf.ijro.uz да вазифани олганидан кейин 1 соат ичида хабарни Реестрга киритади.


5-боб. Telegram-канал орқали олинган хабарлар

14. Қайси ташкилотга тааллуқли бўлишидан қатъи назар, @MintransAntikor_bot коррупцияга оид ҳаракатлар ҳақида ахборот бериш учун умумий канал ҳисобланади.
15. Масъул ходим душанба–жума 09:00–18:00 да келиб тушаётган хабарларни қабул қилади. Иш вақтидан ташқари келган хабарлар навбатдаги иш кунида рўйхатга олинади.
16. Мурожаатчи тасдиқловчи материалларни (аудио/видео/фото ва ҳ.к.) хабарга илова қилиши мумкин.
17. Масъул ходим мурожаатчи билан электрон ёзишма ёки телефон орқали 1 соат ичида зарур маълумотларни аниқлаштиради ва хабарни Реестрга киритади.


6-боб. Шахсий (оғзаки) тартибда қабул қилиш ва рўйхатга олиш

18. Мурожаатчиларнинг коррупцияга оид ҳаракатлар ҳақидаги ахбороти тизим ходимлари томонидан шахсан (оғзаки) қабул қилиниши мумкин.
19. Релевант хабар келиб тушганда қабул қилаётган ходим 1 соат ичида хизмат хати тайёрлайди ва унда: мурожаатчининг Ф.И.Ш.; электрон почта/телефон; хабар матни; заруратда илова материалларини кўрсатади.
20. Хизмат хати электрон почта орқали юқоридаги бўлимга юборилади.
21. Кўрсатилган алоқа маълумотлари бўйича мурожаатчи билан қайта мулоқот қилинади.
22. Бўлим ходими хабарни қабул қилганидан кейин 1 соат ичида Реестрга киритади.


7-боб. Расмий веб-сайт шакли ва электрон почта орқали мурожаатлар

23. Расмий веб-сайтдаги шакл ва info@mintrans.uz орқали келиб тушган релевант хабарларни Мурожаатлар билан ишлаш бўлими қабул қилади.
24. Ушбу релевант хабарлар 1 соат ичида Транспорт соҳасида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш бўлимига ўтказилади.
25. Бўлим ходими ушбу хабарларни қабул қилгач, Реестрга киритади.


8-боб. Президентнинг Виртуал қабулхонаси орқали келган мурожаатлар

26. Президентнинг Виртуал қабулхонаси орқали келган релевант хабарни Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси масъул ходими mf.ijro.uz тизимига киритади.
27. Хабар релевант бўлса, оператор 30 дақиқа ичида тўифани белгилайди ва ижрочи сифатида юқоридаги бўлимни тайинлайди.
28. Бўлим ходими топшириқни олгач, хабарni 1-иловага мувофиқ шаклда Реестрга киритади.


9-боб. Тизим ходимлари ва девонхона телефони орқали келган хабарлар

29. Коррупцияга оид хабарлар иш телефонлари ва девонхона телефони орқали ҳам қабул қилиниши мумкин.
30. Бундай ҳолда ходим мурожаатчининг Ф.И.Ш., қайта алоқа маълумотлари, хабар матни ва (заруратда) иловаларни олган ҳолда хабарни қабул қилади.
31. Қабул қилинган пайтдан бошлаб 30 дақиқа ичида хизмат хати тайёрланади ва бўлимга юборилади.
32. Агар хабарда зарур маълумотлар тўлиқ бўлмаса, бўлим масъул ходими 1 соат ичида мурожаатчи билан қайта боғланиш чораларини кўради.
33. Бўлим ходими хабарни олгандан кейин 1 соат ичида Реестрга киритади.


10-боб. Ходимнинг раҳбарига келган хабарлар

34. Тизим ходимлари ўзларига маълум бўлган коррупцияга оид ҳаракатлар ҳақида бевосита раҳбарга ёки юқоридаги бўлимга хabar бериши мумкин.
35. Релевант хабарни олган раҳбар хизмат хати тайёрлайди (ходимнинг Ф.И.Ш., ташкилот/бўлинма, алоқа маълумотлари, хабар матни, иловалар).
36. Раҳбар 1 иш куни ичида хизмат хатини бўлимга юбориши шарт.
37. Маълумотлар тўлиқ бўлмаса, бўлим масъул ходими 1 соат ичида мурожаатчи билан қайта мулоқотни таъминлайди.
38. Бўлим ходими хабарни олгандан кейин 1 соат ичида Реестрга киритади.


11-боб. Коррупцияга оид хабарларни кўриб чиқиш

39. Бўлимга келиб тушган барча хабарлар унинг ходимлари томонидан кўриб чиқилади.
40. Хабар келиб тушганда ходим унинг релевантлигини таҳлил қилади (коррупция/манфаатлар тўқнашувига тааллуқлилигини текширади).
41. 40-банддаги таҳлил натижасидан қатъи назар, хабар ҳақидаги маълумот Реестрга киритилади.
42. Хабар релевант эмас деб топилса, у 1 соат ичида Вазирликнинг масъул бўлинмасига ўтказилади.
43. Хабарда коррупция/манфаатлар тўқнашуви ҳақида маълумот бўлмаса-да, хизмат текшируви учун етарли асослар мавжуд бўлса, бўлим ходими ички ҳужжатларга мувофиқ хизмат текширувини бошлаш ташаббуси билан чиқади.
44. Релевант хабарлар 30 кун ичида кўриб чиқилади; қўшимча ўрганиш/ҳужжатлар талаб этилганда — Вазир розилиги билан муддат узайтирилиши мумкин.
45. Кўриб чиқиш натижалари бўйича ўрганиш якунлари ва қўлланилган таъсир чоралари кўрсатилган жавоб хати тайёрланиб, мурожаатчига (ёзма ёки электрон шаклда) юборилади. Telegram орқали келган хабарларга жавоб — электрон шаклда.


12-боб. Ҳисобот

46. Бўлим доимий асосда (ҳар чоракда) Вазирга, Вазирликнинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича кенгаши ва Ҳайъатига киритиладиган ҳисоботларни шакллантиради (каналлар, хабарлар тури, тасдиқланган фактлар, кўрилган чоралар ва ҳ.к.).


13-боб. Якуний қоидалар

47. Мазкур Регламентга мувофиқ хабарларни қабул қиладиган ходимлар унинг талабларига риоя этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар.
48. Регламентни бузганлик учун жавобгарлик чоралари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва тизим ташкилот/корхоналарининг ички ҳужжатларида белгиланган тартибда қўлланилади.